ЎзА Ўзбек

26.01.2019 Чоп этиш версияси

Ўсмирларимиз халқаро турнирда иштирок этишади

Ўсмирларимиз халқаро турнирда иштирок этишади

Кеча тоғ чанғи спорти бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари Андоррага жўнаб кетишди.

Ордина-Аркалис тоғ-чанғи дам олиш масканида бўладиган йирик халқаро мусобақада ватанимиз шарафини беш нафар спортчимиз ҳимоя қилади. Булар – Валерия Ковалёва, Медет Назаров, Ақилбек Бухорбоев, Амал Тўхтаев ва Эмил Хамидуллиндир. Мамлакатимиз спорт делегациясига мураббийлар Андрей Воронов ва Дмитрий Ковалёвлар раҳбарлик қилишмоқда. Шуниси эътиборлики, терма жамоа таркибидан 14-18 ёшли умидли спортчилар ўрин олишган. Бу эса Ўзбекистон тоғ чанғи спортининг келажаги ишончли қўлларда эканини англатади.

4 308
ЎзА