ЎзА Ўзбек

25.07.2019 Чоп этиш версияси

Ўсмирларимиз CAFA U-16 Championship-2019 халқаро турнирида қатнашади

Ўсмирларимиз CAFA U-16 Championship-2019 халқаро турнирида қатнашади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 14-22 сентябрь кунлари Тошкентда ўтказиладиган Осиё чемпионати саралаш баҳсларида қатнашади.

Мусобақага жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида Азамат Абдураимов шогирдлари пойтахтимизда йиғин ўтказишди. Улар 19-24 июль кунлари ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинида иштирок этди.

Пойтахтдаги йиғин якунлангач Азамат Абдураимов бошчилигидаги терма жамоамиз бугун “CAFA U-16 Championship-2019” мусобақасида иштирок этиш учун Тожикистонга етиб борди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти маълум қилди.

26 июль – 1 август кунлари Тожикистонда ўтказиладиган CAFA U-16 Championship-2019 турнирида ҳамюртларимиздан ташқари Эрон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон ва Қирғизистон ўсмирлар терма жамоалари иштирок этади.

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўзининг мусобақадаги илк ўйинни 26 июль куни соат 20:30да тожикистонлик тенгқурларига қарши ўтказади. Учрашувга Душанбедаги “Марказий” стадион мезбонлик қилади.

3 529
ЎзА