ЎзА Ўзбек

08.06.2019 Чоп этиш версияси

Ўсмир йигит-қизларимиз халқаро мусобақада совриндор бўлишди

Ўсмир йигит-қизларимиз халқаро мусобақада совриндор бўлишди

1-7 июнь кунлари Россиянинг Тольятти шаҳрида гандбол бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди. Мусобақада мамлакатимиз шарафини ўсмирлар терма жамоамиз қаторида Андижон ва Жиззах ОЗМИ жамоалари ҳам ҳимоя қилишди.

Мусобақа ёш тоифаларига қараб ўғил болалар ва қизлар ўртасида ўтказилди. Унда ҳамюртларимиздан ташқари Россиянинг турли автоном Республикалари, вилоят ва шаҳарларидан ташриф буюрган жамоалар, шунингдек, Украина, Қозоғистон ва озарбайжонлик ёш гандболчилар ҳам баҳс олиб боришди.

21-1024x686.jpg

Олимпия қўмитаси хабарида ёзилишича, айлана тизимда кечган халқаро турнир якунида 2003-2004 йилда туғилган ўсмир йигитларимиз кумуш медални қўлга киритишган бўлса, қизларимиз бронза медали билан тақдирланишган.

2 796
ЎзА