ЎзА Ўзбек

02.11.2018 Чоп этиш версияси

Слаломчиларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаллар билан бошлашди

Слаломчиларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаллар билан бошлашди

Хабар қилганимиздек, кеча Эроннинг Караж шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бошланди. Мусобақада қитъамизнинг 9 давлатидан йиғилган энг сара спортчилар иштирок этишмоқда. 

Бугунги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари дастлабки ғалабаларни қўлга киритдилар. Каяк йўналишида бўлиб ўтган жамоавий баҳсларда Жанибек Темиргалиев, Давид Эрнест, Баркамол Мирзаҳамдамовлар иккинчи бўлиб маррага етиб бордилар ва кумуш медалга сазовор бўлишди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Каноэ йўналишида стартга чиққан Сирожиддин Қўчқоров, Абубакир Буканов ва Исмоилбек Абдуманаповлар ҳам шижоат ва маҳоратда ўз жамоадошларидан қолишмадилар ва якунда улар ҳам кумуш медални терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйишди. 

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионати 6 ноябргача давом этади.

2 084
ЎзА