ЎзА Ўзбек

09.02.2019 21:26 Чоп этиш версияси

“Сиз хотиржам бўлинг!”

“Сиз хотиржам бўлинг!”

Sky Sports нашрига берган интервьюсида “Арсенал” бош мураббийи Унай Эмери жамоасининг ҳимояда кўрсатаётган ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Эмери Англия Премьер-лигасида муваффақиятли иштирок этиш учун “Арсенал”да нималар ва қайси жиҳатлар яхшиланиши кераклигини билади.

“Биласизми, менинг асосий танқидчим ўзим. Ўйлайманки, “учли тўртлик”ка киришга қодирмиз. Тўғри, бу осон иш эмас. Ўйинларимиз ҳақида гапирадиган бўлсам: биз кучлимиз, аммо заиф нуқтамиз ҳам бор. Ҳа, бизнинг ҳимоя жуда заиф.

Мавсумни яхши бошладик, бироқ энди ўзимизга бўлган ишончни қайтаришимиз керак.

Ҳимояда яхши ўйнашимиз кераклигини биламиз, ҳиссиётларга берилиб бизни танқид қилишингиз мумкин. Аммо сиз хотиржам бўлинг. Биз қандай ишлаш кераклигини, қандай мудофааланишни биламиз!”, - дейилади суҳбат матнида.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” ёзги трансферлар учун 40 миллион фунт стерлинг ажратади. Катта эҳтимол билан ушбу пуллар жамоа ҳимоясини мустаҳкамлаш учун сарфланади.​

ЎзА
8 500