ЎзА Ўзбек

21.02.2019 Чоп этиш версияси

“Сити”дан иродали ғалаба

“Сити”дан иродали ғалаба

УЕФА Чемпионлар лигасининг нимчорак финалидан ўрин олган сўнгги ўйин драматизмга бой бўлди ва мухлислар хотирасида анча вақтгача сақланиб қолса ажабмас. Унда Англиянинг “Манчестер Сити” клуби сафарда Германиянинг “Шальке” жамоаси устидан иродали ғалабани қўлга киритди.

Учрашувни меҳмонлар кўтаринки руҳда бошлашди ва 18-дақиқага келиб Серхио Агуэро ҳисобни очди. Бироқ, шундан сўнг Гвардиола шогирдлари хотиржамликка берилишди ва бунинг учун муносиб жазосини олишди. Танаффусга қадар меҳмонлар дарвозаси томон икки маротаба 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди ва иккала вазиятда ҳам Бенталеб “шаҳарликлар” посбони Эдерсонни доғда қолдиришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлим яна меҳмонларнинг ҳужумлари билан бошланди ва “Сити” бутун жамоа бўлиб олдинга ташланди. Бу эса майдон эгаларига тезкор қарши ҳужумларда рақибни жазолаш имконини берди. Шундай вазиятлардан бирида рақиб ҳужумчисини қўполлик билан тўхтатиб қолган “Ман. Сити” ҳимоячиси Николас Отаменди ҳакам томонидан майдондан четлатилди.

Гарчи сон борасида камчилик бўлиб қолган бўлса-да меҳмонлар тушкунликка тушмади ва бунинг учун ўйин охирларида мукофотланишди ҳам. 85-дақиқада Сане ҳисобни тенглаштирган бўлса, 90-дақиқада Стерлинг “Сити”га иродали ғалабани тақдим этди.

“Шальке” (Германия) – “Манчестер Сити” (Англия) – 2:3

Голлар: Бенталеб (38, пен. 45, пен. - Агуэро (18), Сане (85), Стерлинг (90).​​

2 496
ЎзА