ЎзА Ўзбек

27.01.2020 Чоп этиш версияси

Сирдарёда стол теннисчилар сараланди

Сирдарёда стол теннисчилар сараланди

Сирдарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида стол тенниси бўйича “Ёшлик” спорт жамияти марказий кенгаши соврини учун республика турнири ўтказилди.

Мусобақада республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 56 нафар ёш теннисчи ғолиблик учун ўзаро рақобатлашди. Икки кун давом этан мусобақанинг қизлар ўртасидаги баҳсларида Наманган вилояти жамоаси ғолиб бўлди.

Ўғил болалар ўртасидаги мусобақада Сирдарё жамоасига тенг келадигани топилмади.

2 348
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА