ЎзА Ўзбек

25.10.2012 13:07 Чоп этиш версияси

Сифатли спорт жиҳозлари

Андижон вилояти Балиқчи туманида хусусий корхона томонидан сифатли спорт жиҳозлари ишлаб чиқарилмоқда.

– Мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор туфайли спорт жиҳозлари ва кийимларига бўлган талаб катта, – дейди “Қувват-ул камол” хусусий фирмаси раҳбари Наврўзбек Ҳамроқулов. – Корхонамизда тайёрланаётган спорт жиҳозлари харидоргирлиги боис ишлаб чиқариш ҳажми ортиб бормоқда.

Ҳозир корхонада курашчилар учун махсус кийимлар, кимоно, бокс қўлқоплари, волейбол, баскетбол тўрлари, спорт тўшамалари каби 20 турдаги жиҳозлар тайёрланмоқда. Корхона қошида савдо дўкони ташкил этилиб, шу ернинг ўзида маҳсулотлар сотуви йўлга қўйилган.

Корхонада 20 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. Улар учун барча зарур шароитлар яратилган. Янгиликка интилиш, ички имкониятлардан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш ҳажмини муттасил ошириб бориш мазкур корхона муваффақиятларининг омили бўлмоқда.


ЎзА, Ф.Убайдуллаев
9 712