ЎзА Ўзбек

23.12.2019 Чоп этиш версияси

Шомуродов – Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчиси

Шомуродов – Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчиси

Бугун Transfermarkt портали 2019 йил якунларига кўра футболчиларнинг янги трансфер нархларини белгилади.

Нашр мутахассислари “Ростов” клубининг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг трансфер нархини 6,5 миллион еврога баҳолади. Натижада 24 ёшли футболчимизнинг “​қиймати”​ сентябрда белгиланган 2,5 миллион еврога нисбатан икки баробарга ошди.

Мазкур кўрсаткич Элдор Шомуродовни “Ростов”нинг ҳам, Ўзбекистон Миллий термасининг ҳам энг қиммат ўйинчиси бўлишини таъминлади.

“Ростов”​да Шомуродовдан кейинги ўринда энг қимматбаҳо футболчи сифатида Роман Еременко (4 млн. евро) қайд этилган бўлса, Миллий терма жамоада “Шанхай СИПГ” футболчиси Одил Аҳмедов (4.5 млн. евро) энг қимматбаҳо футболчи бўлиб турибди.

Маълумот ўрнида, охирги вақтларда Элдор Шомуродовга Европанинг бир қатор гранд жамоалари томонидан катта қизиқиш билдирилмоқда. Улар орасида Франциянинг “Лион”, “Лилль”, Германиянинг “Шальке-04” ҳамда Испаниянинг “Севилья” клублари сингари катта жамоалар ҳам бор.

5 986
ЎзА