ЎзА Ўзбек

19.03.2020 Чоп этиш версияси

Шомуродов машғулотларни давом эттирмоқда

Шомуродов машғулотларни давом эттирмоқда

Хабарингиз бор, коронавирус пандемияси туфайли Россия Премьер лигаси тўхтатилган эди. Шунга қарамай «Ростов» футбол клуби ҳар доимгидек машғулотларни давом эттирмоқда.

Валерий Карпин шогирдлари айни дамда ўтказаётган машғулот давомида техник ва тактик машқларни очиқ майдонда бажармоқда. Машғулотларда терма жамоамиз ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Ростов» жамоаси чемпионатда 38 очко билан 4-ўринда бормоқда. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов жорий йилги мусобақа давомида 11 бор рақиб жамоаларига гол уриб, тўпурарлар рўйхатида иккинчи поғонани эгаллаб турибди.

2 313
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА