ЎзА Ўзбек

20.08.2018 12:21 Чоп этиш версияси

Шоҳжаҳон Эргашев "WBA International" камарини муносиб ҳимоя қилди

Шоҳжаҳон Эргашев "WBA International" камарини муносиб ҳимоя қилди
Профессионал бокс бўйича Россия ва АҚШда ўтган мусобақаларда ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этди.

Шоҳжаҳон Эргашев Москва шаҳрида угандалик Жума Васвага қарши рингга кўтарилди.

Мазкур жангда "WBA International" камарини ҳимоя қилган Шоҳжаҳон рақибини тўртинчи раундда нокаутга учратди ва профессионал рингдаги 14-жангини ҳам ғалаба билан якунлади.

Екатеринбургда ўтган мусобақада Равшанбек Умурзоқов филиппинлик Эден Сансонани, Сардор Музаффаров россиялик Мурод Рабадановни, Жалолиддин Ўктамов эса камерунлик Даниэль Негатни мағлуб қилди.

Нью-Йоркда ўтган беллашувда боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов ганалик Альберт Менсани учинчи раундда нокаутга учратди.

Ж.Тошхўжаев, ЎзА
6 330