ЎзА Ўзбек

01.03.2019 Чоп этиш версияси

“Шанхай СИПГ” мавсумни ғалаба, Аҳмедов эса гол билан бошлади

“Шанхай СИПГ” мавсумни ғалаба, Аҳмедов эса гол билан бошлади

Бугун Хитой суперлигасида янги мавсум ўйинларига старт берилди. 2019 йилги мавсум “Шандон Лунен” ҳамда “Шэнси Чанба” клублари ўртасидаги ўйин билан бошланди.

Мазкур баҳс “Шандон Лунен” жамоасининг 1-0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Мезбонларга ғалаба келтирган гол муаллифи “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни бўлди.

8e6ad0e0-8a78-404d-9895-6d14a4c3572d.jpg

Бироз аввал якунланган ўйинда терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов тўп тепаётган “Шанхай СИПГ” клуби ҳам ўз ҳисобига уч очко ёзиб қўйди. Хитой суперлигасининг амалдаги чемпиони илк турда ўз ҳамшаҳарлари “Шанхай Шенхуа” майдонига сафар қилиб, йирик 0:4 ҳисобида ғалабага эришди. 

“Шанхай СИПГ” жамоасига ғалаба келтирган тўплардан бирини ҳамюртимиз киритди. У майдон марказидан дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва осонлик билан дарвозани ишғол қилди.

Одил Аҳмедов учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди.

7 059
ЎзА