Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.08.2018 18:50 Чоп этиш версияси

ШАХМАТ: Терма жамоаларимизда совринли ўринлар учун имкониятлар бор

ШАХМАТ: Терма жамоаларимизда совринли ўринлар учун имкониятлар бор Эроннинг Ҳамадан шаҳрида шахмат бўйича “Осиё Миллатлар Кубоги” мусобақаси ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун турнирнинг тўртинчи тур ўйинлари ташкил этилди. 
Эркаклар ўртасидаги баҳсда термамиз бангладешлик рақибларини 2,5:1,5 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, аёллар вакилларимиз вьетнамлик рақибаларига 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Термамиз аъзоларидан Никита Хорошев ва Абдималик Абдисаломов яққол устунликка эришди, Нодирбек Ёқуббоев дуранг ўйнаган бўлса, Жавоҳир Синдаров турнирдаги дастлабки мағлубиятини тан олди.

Бошқа терма жамоалар баҳсларида қуйидаги натижалар қайд этилди:
Эрон-1 – Ҳиндистон – 2,5:1,5
Эрон-2 – Хитой – 1,5:2,5
Вьетнам – Эрон-3 – 2,5:1,5
Уммон – Қозоғистон – 0:4
Ироқ – Сурия - 2:2
Афғонистон – Ливан – 1,5:2,5

Шу тариқа, тўртинчи турдан сўнг турнир жадвалини Эроннинг биринчи жамоаси (12 очко) бошқариб турибди, иккинчи ва учинчи ўринларда Вьетнам (10,5 очко) ва Хитой (9 очко) термалари бормоқда. Ҳиндистон ҳамда Ўзбекистон термалари эса 9,5 очко билан тўртинчи ва бешинчи ўринлардан жой олган. Шахматчиларимиз бугун мезбонларнинг биринчи жамоасига қарши дона суришади.

2.jpg

Аёллар термамизнинг эса вьетнамликларга қарши баҳси қийин кечди. Кучли шахматчиларга қарши ўйинларда Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Ирина Геворкян дуранг натижа кўрсатди, Сарвиноз Қурбонбоева ҳамда Нодира Нодиржонова имкониятни бой берди.

Ўйинлар натижаси:
Хитой – Эрон-1 – 3,5:0,5
Сурия – Ҳиндистон – 0:4
Қозоғистон – Эрон-2 – 2:2.
4-турдан сўнг хитойликлар 11,5 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Эроннинг биринчи жамоасида 10,5 очко, Ҳиндистонда эса 10 очко бор. 9,5 очко тўплаган ҳамюртларимиз ҳозирча тўртинчи ўринда бораётир.
Аёл шахматчиларимизнинг олдида янада муҳим учрашувлар турибди – Қозоғистон, Хитой ва мезбонларга қарши дона суришлари лозим.​​

Ойбек Юнусов, ЎзА
3 735