Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.01.2017 15:16 Чоп этиш версияси

Шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионатининг саралаш турнири ўтказилмоқда

Шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионатининг саралаш турнири ўтказилмоқда Пойтахтимизда шахмат бўйича мамлакат чемпионатининг саралаш мусобақаси қизғин давом этмоқда.

Швейцарча тизимда етти турдан иборат мусобақада биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган шахматчилар чемпионатнинг ярим финал баҳсларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Мусобақанинг учта тури якунига кўра, Абумалик Саидниёзов ва Жаҳонгир Рўзиқуловда учтадан очко бор. А.Саидниёзов Козимбек Аминов, Эдген Байталов ва Малик Бобоқуловдан устун келган бўлса, Ж.Рўзиқулов Соҳибжон Элмуродов, Ислом Анориддинов ва Омина Аъзамовани енгди. Икки етакчи тўртинчи турда ўзаро баҳслашади.

Нурмуҳаммад Аъзамов, Ислом Анориддинов, Малик Бобоқулов ва Абдулборий Офоқов ҳисобида икки очкодан бор.

Байрам Айтмуродов, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
1 834






Все о погоде - Pogoda.uz