ЎзА Ўзбек

08.06.2018 19:17:09 Чоп этиш версияси

Шахмат бўйича рейтинг турнири якунланди

Республика шахмат федерацияси залида болалар ўртасида ўтказилаётган шахмат бўйича рейтинг турнири якунланди. Унда 8 ёшдан 14 ёшгача бўлган 100 дан зиёд шахматчи иштирок этди.

Мусобақада Олмос Раҳматуллаев, Мубина Абулқосимова, Жавоҳир Бозоров, Мумтозбегим Мансурова, Ақжўл Раҳматуллаев, Моҳинур Ҳабибуллаева, Ҳумоюн Бекмуродов шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой эгаллади.

Юқори натижа қайд этган Олмос Раҳматуллаев етти турнинг олтитасида ғалаба қозониб, бир ўйинда дурангга имзо чекди. Олмос жорий йилнинг август ойида Москвада болалар ўртасида ўтказиладиган “Ботвинник кубоги”да иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. У билан бирга мазкур мусобақада Даврон Ўрмонов, Мирфайз Суннатов ҳам мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

Суратларда: 1,6,7,11,13-мусобақадан лавҳалар.

11.jpg

6.jpg

7.jpg

ЎзА фотомухбири Муҳаммад Амин