ЎзА Ўзбек

24.07.2018 17:30 Чоп этиш версияси

ШАХМАТ: Азиз ва Нодирбекнинг қитъадаги “кароматлари”

ШАХМАТ: Азиз ва Нодирбекнинг қитъадаги “кароматлари”
Юртимиз бокс каби шахматда ҳам нафақат қитъада, балки дунёда ҳам тан олинаётганлиги бор гап.

Айниқса, ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё ва Жаҳон чемпионатларида ватандошларимизнинг “кароматларидан” дунё лол қолаётганлиги ҳақиқат. Бунга куни кеча бўлиб ўтган иккита шахмат воқеасини ҳам мисол келтириш мумкин.

БААнинг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича нуфузли халқаро турнир бўлиб ўтди. Стандарт йўналишда ташкиллаштирилган мусобақада 13 давлатдан юздан зиёд ёш шахматчилар иштирок этди. Ҳамюртимиз Азиз Салаев швейцарча тизимда 9 турдан иборат мусобақада муваффақият қозонди. 13 ёшли шахматчимиз 7 ғалаба ва 2та дуранг натижа қайд этган ҳолда 8 очко билан мусобақа ғолибига айланди.

Яна бир шахматчимиз Нодирбек Абдусатторовнинг Швейцарияда қайд этган натижалари ҳаммасидан ҳам “ошиб тушди”. Дунё шахмат тарихида айни пайтдаги энг ёш гроссмейстери ҳисобланган Нодирбек Абдусатторов (14 ёш) Швейцариянинг Биле шаҳрида ўзига хос сеанс намойиш этди. Истеъдодли ҳамюртимиз бир вақтнинг ўзида 16 ёшгача бўлган 16 нафар шахматчига сеанс ўтди ва партияларнинг 15тасида ғалаба қозонди. Фақат битта доскада дуранг натижа қайд этилди, холос.

О. Юнусов, ЎзА
6 299