Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.01.2018 23:26 Чоп этиш версияси

Шаҳрамнинг илк олтини

Шаҳрамнинг илк олтини Тунисда ўтаётган дзюдо бўйича Гран-при мусобақасида дунёнинг 45 дан зиёд мамлакатидан 350 нафарга яқин полвон ғолиблик учун ўзаро баҳслашмоқда.

Мусобақанинг биринчи кунги беллашувларида вазни 66 килограммгача бўлган полвонимиз Шаҳрам Аҳадов халқаро турнирнинг олтин медалини қўлга киритди.

Шаҳрам финалга қадар словениялик Андез Яребни, украиналик Геворг Хачатрянни, россиялик Иса Исаевни, чорак финалда мисрлик Муҳаммад Абдулмавгудни мағлубиятга учратди. У сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида япониялик Таро Фужисакани енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
13 793