ЎзА Ўзбек

30.06.2020 Чоп этиш версияси

​Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги АҚШда ўтади

​Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги АҚШда ўтади
2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган Олимпия ўйинлари совриндори, жаҳон ва қитъа чемпионатлари ғолиби, профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов ўзининг навбатдаги жангини жорий йилнинг 15 август санасида ўтказади.

Шаҳрамнинг навбатдаги жанги АҚШнинг Оклахома штати Талса шаҳрида WBA интернационал камари ҳимояси учун ўтади. Унда боксчимизга мексикалик Франсиско Рохо рақиб бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, Ш.Ғиёсов сўнгги жангини 2019 йил 24 августда колумбиялик Дерлей Пересга қарши ўтказиб, уни нокаутга учратган ва профессионал рингдаги тўққизинчи ғалабасига эришган эди.

4 232
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА