ЎзА Ўзбек

10.03.2020 Чоп этиш версияси

Шаҳобиддин Зоиров кутилмаганда мағлуб бўлди

Шаҳобиддин Зоиров кутилмаганда мағлуб бўлди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи турнирнинг эркаклар ўртасидаги баҳсида Шаҳобиддин Зоиров финал босқичига чиқа олмади.

Вазни 52 килограммгача бўлган боксчилар ўртасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ш.Зоиров ярим финалда таиландлик Титисан Панмотга имкониятни бой бериб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳобиддин ушбу турнирда бронза медалидан ташқари Токио шаҳрида ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. 

5 699
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА