ЎзА Ўзбек

07.03.2020 Чоп этиш версияси

“Севинч” яна Ўзбекистон Кубоги соҳиби

“Севинч” яна Ўзбекистон Кубоги соҳиби


Жиззахда бўлиб ўтган аёллар ўртасида футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги мусобақасида қаршиликлар бош совринни қўлга киритди.

Яқинда ниҳоясига етган футзал чемпионатида бўлгани каби Кубок ўйинларида ҳам илк бор жамоалар сони ўнтадан ошганлиги кузатилди. Эътиборли жиҳати бунда ҳатто биринчи лига жамоалари ҳам бош соврин учун қаттиқ курашди.

Дастлаб “Бунёдкор”, “Севинч”, “Сўғдиёна”, “Металлург”, АГМК, “Локомотив”, “Пахтакор”, “Қизилқум”, “Навбаҳор”, “Бухоро”, “Сурхон”, “Қўқон-1912”, “Машъал”, “АГМК-2“ ва “Бахмал” жамоалари ўртасида қуръа ташланди. Кубок ўйинларига аёллар чемпионати Олий лигаси вакили “Андижанка” жамоаси иқтисодий муаммоларини ҳал эта олмаганлиги важидан етиб кела олмади, мусобақа ташкилотчилари Жиззахнинг “Бахмал БЎСМ” жамоаси илтимосига кўра уларни турнирга қўшишни лозим топишди.

photo_2020-03-07_12-34-47.jpg

“Қуръанинг кўзи кўр бўлади” дейишгани ҳақ бўлиб чиқди. Адолатли қуръага кўра биринчи куннинг биринчи ўйини аёллар футболининг айни пайтдаги энг етакчи икки вакили “Севинч” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасида ўтадиган бўлди. “Севинч” шу кунгача аёллар футзали тарихида ягона етакчи жамоа саналарди. Ўн тўрт марта ўтказилган чемпионатнинг барчасида бош мукофотни қўлга киритган, ўн бир маротаба ташкиллаштирилган Кубок ўйинларининг ўнтасида Кубок соҳиби бўлган (яна битта бош соврин Зарафшон шаҳрининг “Строитель” жамоасига насиб этган). “Бунёдкор” жамоаси эса яқинда ўтказилган футзал чемпионатида илк бор шоҳсупадан жой олганди.

Шунинг учун финалдан олдинги финал мақомини олган ушбу қарама-қаршилик кўпчилик учун қизиқарли кечиши кутилганди. Шундай ҳам бўлди. Жанговар, муросасиз ўтган ўйинда “Севинч” жамоаси ғалаба қозонди ва мусобақани давом эттириш ҳуқуқига эга бўлди. “Бунёдкор” жамоаси эса ортига қайтди.

photo_2020-03-07_12-34-45.jpg

Яна бир қизиқ учрашув футзал мусобақасининг янги “меҳмонлари” “Бахмал” ва “Машъал” ўртасида кечди. Бош жамоаси Суперлигада тўп сурадиган, профессионал клубнинг вакили “Машъал” Бахмал туманининг Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиларига йирик ҳисобда мағлубиятга учради.

Шу тариқа “Севинч” финалга қадар “Металлург”, “Пахтакор” жамоаларини енгиб келган бўлса, иккинчи финалчи ҳисобланган майдон эгалари нимчорак финалда “Навбаҳор”, чорак финалда “Локомотив” ва ярим финалда “Бухоро” жамоалари устидан устунликка эришди.

photo_2020-03-07_12-34-49.jpg

Қизиқарли, муросасиз баҳслар остида ўтган финал ўйинида бу соҳанинг катта тажриба эгалари – “Севинч” жамоаси ғалаба қозонди. Ғолиб жамоага ЎзПФЛ ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан тайёрланган совғалар тақдим этилди.

Қайд этилган натижалар:

Нимчорак финал

“Бунёдкор” – “Севинч” – 2:3

“Металлург” – “Қўқон-1912” – 17:0

“Пахтакор” – “Қизилқум” – 3:0

“Бахмал” – “Машъал” – 4:0

“Бухоро” – АГМК – 4:1

“Сурхон” – “Андижанка” – +:-

“Сўғдиёна” – “Навбаҳор” – 7:2

“Локомотив” – АГМК-2 – 20:1

Чорак финал

“Севинч” – “Металлург” – 8^0

“Пахтакор” – “Бахмал” – 9:0

“Бухоро” – “Сурхон” – 6:1

“Сўғдиёна” – “Локомотив” – 2:1

Ярим финал

“Севинч” – “Пахтакор” – 8:0

“Бухоро” “Сўғдиёна” – 0:7

Финал

“СЕВИНЧ” – “СЎҒДИЁНА W” – 11:1

Голлар: Нилуфар Қудратова (6, 16, 28), Шоира Қултўраева (7, 15), Мафтуна Шойимова (9, 14, 20, 32, 35), Азиза Норбоева (5 ўз дарв.), Холида Дадабоева (17).


2 451
ЎзА