ЎзА Ўзбек

04.03.2018 20:25 Чоп этиш версияси

“Севинч” тарихидаги йирик ғалабалардан яна бири

“Севинч” тарихидаги йирик ғалабалардан яна бири Пойтахтимиздаги “Ёшлик” спорт мажмуида футзал бўйича аёллар жамоалари ўртасида Ўзбекистон XIV миллий чемпионатининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Биринчи тур якунларига кўра, Қаршининг “Севинч” жамоаси якка пешқадам бўлиб турибди.

4.jpg

Бугун мусобақанинг 2-кунида “Металлург W” ва “Локомотив W” жамоалари учрашуви бўлиб ўтди. Қизиқарли ўтган ўйинда 10:3 ҳисобида бекободликлар ғалаба нашидасини сурди. Навбатдаги ўйин Қаршининг “Севинч” ва Олмалиқнинг “АГМК” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Бу беллашувда қаршиликлар катта устунлик билан (26:0) тенгдошларини доғда қолдирди.

Мусобақа 7 мартга қадар давом этади.

Матн ва сурат муаллифи Муҳаммад Амин, ЎзА
9 856