ЎзА Ўзбек

14.08.2018 19:13 Чоп этиш версияси

“Севинч” ҳамон пешқадам

“Севинч” ҳамон пешқадам
Футбол бўйича аёллар жамоалари ўртасида мамлакат cуперлига XXIV чемпионатининг 16-тур ўйинлари ниҳоясига етди.

Тошкент вилояти Қибрай туманидаги марказий стадионда Тошкентнинг “Пахтакор W” ҳамда Андижоннинг “Андижанка” жамоалари учрашди.

Қизиқарли кечган ўйинда андижонлик қизлар ғалабага эришди: “Пахтакор W”-“Андижанка” - 0:1. Ушбу муваффақиятдан сўнг 7-ўринда бораётган андижонликлар 6-ўринга чиқиб олди.

Турнирда ҳамон пешқадамлик қилиб келаётган Қаршининг “Севинч” жамоаси бу турда Жиззахнинг “Сўғдиёна W” клубини қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди. Гуруҳда карвонбошилик қилаётган қаршилик қизлар ҳисобида 43 очко бор. 2-ўринда бораётган “Бунёдкор W” “Навбаҳор W” меҳмони бўлиб, мезбонлар дарвозасига жавобсиз 7 та гол урди:

“Навбаҳор W” - “Бунёдкор W” - 0:7. Бу ғалаба тошкентликларга очколарини 42 тага етказиш имконини берди. 3-ўринни банд этиб турган “Металлург W” жамоаси ҳам меҳмонда ғалаба нашидасини сурди: “Нефтчи W”-“Металлург W” - 1:8. Бекободлик қизлар ҳисобида 37 очко бор.

Навбатдаги тур ўйинлари 26 август куни бўлиб ўтади. 

8.jpg

9 (1).jpg

10.jpg


Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА
8 589