ЎзА Ўзбек

13.05.2019 09:12 Чоп этиш версияси

Сетора ва Севилнинг навбатдаги муваффақиятлари

Сетора ва Севилнинг навбатдаги муваффақиятлари

Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилган турнирда спортчиларимиз муваффақиятли иштирок этди.

Мусобақанинг яккалик баҳсларида барча рақибларини енгган Севил Йўлдошева ҳамда Сетора Нормуродова сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида ўзаро рақобатлашди. Муросасиз ўтган ўйинда Сетора 6:1, 7:6 ҳисобида зафар қучди.

Жуфтликлар ўртасида эса С.Йўлдошева ҳамда С.Нормуродова тандеми қозоғистонлик Адел Малгонусова ҳамда россиялик Дарья Михайловани 7:6, 2:6, 10:7 ҳисобида енгиб, бош совринни қўлга киритди.

Афсуски, ўғил болалар ўртасида ўтган яккалик баҳслари финалида умидли теннисчимиз Азиз Дадабоев польшалик Ян Вайдемаерга имкониятни бой бериб қўйди ва иккинчи ўриндан жой олди.

Жуфтликлар ўртасида Самандар Абдумаликов ва Максим Шин мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Бироқ улар сўнгги ҳал қилувчи финал ўйинида омадсизликка учраб, турнир вицечемпионига айланди.

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА
1 811