ЎзА Ўзбек

14.08.2019 17:30 Чоп этиш версияси

Сергей ва Жўрабек чорак финал учун кортга чиқади

Сергей ва Жўрабек чорак финал учун кортга чиқади

Россиянинг Москва шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан эркаклар ўртасидаги “Фьючерс“ туркумига кирувчи турнирда Сергей Фомин ва Жўрабек Каримов иккинчи даврага йўл олди.

Мазкур турнир яккалик баҳсларининг биринчи босқичида С.Фомин мезбонлар вакили Савриян Даниловни синовдан ўтказди. Уч сет давом этган ўйинда Сергей рақибини 6:3, 3:6, 6:3 ҳисобида мағлуб этди. 

Ж.Каримов эса илк даврада рус теннисчиси Александр Игошинга қарши кортга чиқди. Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда теннисчимиз 1:6, 7:6, 6:1 ҳисобида зафар қучди.

Энди Сергей Фомин чорак финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда россиялик Ален Авидзба билан рақобатлашади. Жўрабек Карим эса мезбонлар вакили Антон Зайцев ва Айван Давидов учрашуви ғолибига қарши ўйин ўтказади.

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА
2 478