ЎзА Ўзбек

21.09.2019 Чоп этиш версияси

Сергей Фомин бош соврин учун кортга тушади

Сергей Фомин бош соврин учун кортга тушади

Қозоғистонда Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан эркаклар ўртасида ўтаётган "Shymkent Open" мусобақаси финалчилари аниқланди.

Турнирнинг ярим финал босқичида ҳамюртимиз Сергей Фомин украиналик Владислав Манафовга қарши кортга чиқди. Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда теннисчимиз рақибини 7:6, 4:6, 6:3 ҳисобида таслим қилди.

Сергей "Shymkent Open" финалида россиялик Алексей Захаров билан бош соврин учун рақобатлашади.

4 496
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА