ЎзА Ўзбек

04.03.2019 Чоп этиш версияси

“Семурғ“ чемпионатда пешқадам!

“Семурғ“ чемпионатда пешқадам!

Пойтахтимиздаги “Ice City” мажмуасида хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Турни “Бинокор” ҳамда “Тошкент” жамоалари бошлаб беришди. Бу учрашувда “Бинокор” “Тошкент” хоккейчиларини 8:3 ҳисобида мағлуб этди. Хоккейчасига бўлган бу ҳисоб “Бинокор”нинг чемпионатдаги иккинчи ғалабасидир. Кейинги ўйин “Хумо” ҳамда “Семурғ” жамоалари хоккейчилари ўртасида бўлиб ўтди. Кескин курашлар остида ўтган дақиқаларда “Семурғ” хоккейчиларининг қўли баланд келди: “Хумо” – “Семурғ” 3:5.

Xokkey-8-tur (5).jpg

Чемпионатда 12 та очко тўплаган “Семурғ” жамоси пешқадам бўлиб турибди.

Навбатдаги тур ўйинлари 6-7 март кунлари бўлиб ўтади.

Xokkey-8-tur (6).jpg

Xokkey-8-tur (7).jpg

3 274
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА