ЎзА Ўзбек

07.09.2019 Чоп этиш версияси

“Сателлит” турнирида рапирачи қизларимиз шоҳсупага кўтарилди

“Сателлит” турнирида рапирачи қизларимиз шоҳсупага кўтарилди

Тошкентда ўтаётган қиличбозлик бўйича “Сателлит” халқаро турнирининг навбатдаги кунида аёллар ўртасида рапира бўйича ғолиб номи аниқланди.

Мусобақанинг ярим финал баҳсида ҳамюртимиз Умида Илёсова россиялик Марта Мартяновага қарши баҳс олиб борди. Афсуски, тажриба бобида бироз устун бўлган рус қиличбози ғалаба қозонди ва У.Илясова бронза медали билан тақдирланди.

Иккинчи ярим финал баҳсидан муваффақиятли ўтиб олган ҳамюртимиз Яна Альборова финал учрашувида Марта Мартянова билан куч синашди. Кескин ва муросасиз ўтган беллашувда Янага омад етишмади.

Шу тариқа “Сателлит” турнирининг рапира йўналишида терма жамоамиз биттадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритди.

Энди қиличбозлар шпага йўналишидаги баҳсларни бошлайди.

3 315
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА мухбири