ЎзА Ўзбек

06.09.2019 Чоп этиш версияси

“Сателлит” турнирида дастлабки ғолиблар аниқланди

“Сателлит” турнирида дастлабки ғолиблар аниқланди

Пойтахтимиздаги Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида қиличбозлик бўйича “Сателлит” халқаро турнири давом этмоқда.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси, Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIЕ) ҳамкорлигида ўтаётган турнирнинг дастлабки кунида рапира йўналиши бўйича баҳслар бўлиб ўтди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда туркиялик Мартино Мунито барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, турнирда россиялик Иван Трошин иккинчи, қозоғистонлик Темирлан Калиев ва сингапурлик Чан Кевин эса учинчи поғонадан жой олди.

3 735
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА