ЎзА Ўзбек

09.09.2019 Чоп этиш версияси

“Сателлит” турнири якунланди

“Сателлит” турнири якунланди

Пойтахтимиздаги Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида қиличбозлик бўйича “Сателлит” халқаро турнири якунланди.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси, Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIЕ) ҳамкорлигида ташкил этилган турнир иштирокчилари рапира ва шпага йўналиши бўйича баҳс олиб борди.

Мусобақанинг қизлар ўртасидаги рапира баҳсларида ҳамюртимиз Умида Илёсова бронза медали билан тақдирланган бўлса, ёш қиличбозимиз Яна Альборова кумуш медални қўлга киритди.

Аёллар ўртасида шпага бўйича ўтган баҳсларда терма жамоамиз аъзоси Малика Ҳакимова ҳамда Вероника Рожкова бронза медалига сазовор бўлди. Эркаклар ўртасидаги шпага бўйича ўтган беллашувларда ҳамюртимиз Ҳасан Бадунов кумуш медаль билан тақдирланди.

Шу тариқа “Сателлит” турнирида Ўзбекистон терма жамоаси рапира ва шпага йўналиши бўйича 2 кумуш ҳамда 3 бронза медалига эга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрь куни катталар ўртасида Марказий Осиё қиличбозлик федерациясининг очиқ чемпионати бошланди.

1.jpg

5.jpg

8.jpg

10.jpg

4 066
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА