ЎзА Ўзбек

05.05.2020 Чоп этиш версияси

Сардобалик ёшларга спорт жиҳозлари етказилди

Сардобалик ёшларга спорт жиҳозлари етказилди
Сардоба сув омборидаги кутилмаган нохуш воқеа сабаб атрофдаги аҳоли хавфсиз жойларга вақтинча кўчирилди. Жумладан, Гулистон Олимпия захиралари мактаб-интернатига 382 нафар аҳоли жойлаштирилди.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан бу ерда жойлашган аҳоли, айниқса, ёшларнинг бўш вактини мазмунли ўтказиш ва тушкунлик ҳолатидан чиқиши учун бир қатор спорт жиҳозлари ва анжомлари етказилди ва улар ўртасида мусобақа ўтказилди.

Мамлакатимизда жадал оммалашаётган стол тенниси бўйича ўтган мусобақада иштирок этган ёшларнинг кайфияти кўтарилди. Дўстона руҳда ўтган бошқа спорт тадбирлари ҳам спорт масканига келганларнинг қалбига қувонч бағшлади.



3 265
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА