Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.03.2017 16:43 Чоп этиш версияси

Саралашдаги рақиблар аниқ бўлди

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 2018 йилнинг 9-27 январь кунлари Хитойда бўлиб ўтадиган йигирма уч ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг саралаш босқичига қуръа ташланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси хабар берди.

Осиё футбол конфедерациясига аъзо қирқ мамлакат терма жамоаси Ғарбий ва Шарқий минтақага бўлинган ҳолда қуръада иштирок этди. Унга кўра, саралаш босқичида Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ғарбий минтақада “D” гуруҳида Бирлашган Араб Амирликлари, Ливан ва Непал терма жамоалари билан баҳслашадиган бўлди.

Шу йилнинг 15-23 июль кунлари бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг саралаш босқичида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари Бирлашган Араб Амирликларида гуруҳдан чиқиш учун ўз имкониятини синовдан ўтказади. Гуруҳ босқичида биринчи ўринни эгаллаган ўнта терма жамоа, иккинчи поғонани эгаллаган энг яхши беш терма жамоа ва мезбонлар – Хитой терма жамоаси, жами ўн олти жамоа финал босқичида қатнашади. Агар хитойлик ёш футболчилар ўз гуруҳида биринчи ўринни эгалласа, иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши олти жамоа финал босқичига йўл олади.

Байрам Айтмуродов, ЎзА
1 740






Все о погоде - Pogoda.uz