ЎзА Ўзбек

09.11.2018 08:30 Чоп этиш версияси

Санжар Турсунов профессионал фаолиятини ғалаба билан бошлади

Санжар Турсунов профессионал фаолиятини ғалаба билан бошлади

Ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори Санжар Турсунов бугун АҚШда профессионал боксдаги дебют жангини ўтказди.

Калифорния штатидаги “Fantasy Springs Casino” аренасида ўтказилган жангда ҳамюртимизга мексикалик Мегель Кубос рақиблик қилди. Санжар Турсунов жангни жуда фаол бошлади ва иккинчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди. Шу тариқа, 20 ёшли боксчимиз профессионал рингдаги фаолиятини ғалаба билан бошлади.

Маълумот учун, Кубос шу кунгача профессионал боксда 31 та жанг ўтказган ва уларнинг 11 тасида ғалаба қозонган (8 таси нокаут билан). 20 та жангда эса мағлубиятга учраган (9 та жангда нокаутга учраган).

ЎзА
1 883