ЎзА Ўзбек

10.03.2020 Чоп этиш версияси

Санжар Турсунов Олимпия йўлланмаси ва бронза медаль билан қайтадиган бўлди

Санжар Турсунов Олимпия йўлланмаси ва бронза медаль билан қайтадиган бўлди

Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтаётган бокс бўйича нуфузли турнирда ярим финал жанглари давом этмоқда. Мазкур босқичда вазни 91 килограммгача бўлган боксчилар ўртасида Санжар Турсунов ва Давид Ника (Янги Зеландия) ўзаро рақобатлашди.

Тенг курашлар остида ўтган беллашувда Санжарга бироз омад етишмади ва имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа ёш боксчимиз Олимпия йўлланмаси ва бронза медаль билан қайтадиган бўлди.

Мусобақанинг кечки дастуридан ўрин олган баҳсларда Миразизбек Мирзаҳалилов Серик Темиржанов (Қозоғистон), Баҳодир Жалолов Кумар Сатишга (Ҳиндистон) қарши рингга кўтарилади.



2 339
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА