ЎзА Ўзбек

28.01.2019 Чоп этиш версияси

Санжар Файзиев Қозондаги мусобақа ғолиби

Санжар Файзиев Қозондаги мусобақа ғолиби

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида 22-27 январь кунлари ​теннис бўйича эркаклар ўртасида мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи “Фьючерс” турнири бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, мусобақада иштирок этган ҳамюртимиз Санжар Файзиев финалгача етиб борди ва бош соврин эгасига айланди. Санжар турнир давомида Александр Игошин (Россия), Сергей Фомин (Ўзбекистон), Александер Василенко (Россия) каби теннисчилардан устун келиб, финалгача етиб борди.

Кеча ҳамюртимиз ҳал қилувчи баҳсда бошқа бир мезбон теннисчи Теймураз Габашвилига қарши кортга чиқди. 2 соат 12 дақиқа давом этган учрашувда Файзиев рақибини 6:3, 7:5 ҳисобларида мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди.

Мусобақада иштирок этган бошқа бир теннисчиларимиз Ҳумоюн Султонов ва Сергей Фомин ўз иштирокларини иккинчи даврада якунладилар. Турнирнинг жуфтлик баҳсларида россиялик Александер Василенко билан бирга иштирок этган Ҳумоюн Султонов финалгача етиб борди ва вице-чемпион унвонига сазовор бўлди.

3 847
ЎзА