ЎзА Ўзбек

15.03.2019 11:42 Чоп этиш версияси

Самбочиларимиз жаҳон кубогида иштирок этади

Самбочиларимиз жаҳон кубогида иштирок этади

Юртимизда Наврўз байрами шукуҳи кезиб юрган бир паллада жорий йил 22-23 март кунлари Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида самбо бўйича жаҳон кубоги учун беллашувлар бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Самбо спорти асосчиларидан бири А.Харлампиев хотирасига бағишлаб ўтказилаётган мусобақада мезбонлардан ташқари Арманистон, Белорусь, Венгрия, Венесуэла, Германия, Ирландия, Испания, Италия, Кипр, Куба, Камерун, Қозоғистон, КХДР, Молдова, Марокаш, Голландия, Украина, Филиппин, Япония каби давлатлардан қарийб 250 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб бориши кутилмоқда.

Жаҳон кубогида эркаклар 9та вазн (-52, -57, -62, -68, -74, -84, -90, -100 ва +100 кг.) тоифасида, аёллар эса 10та вазн тоифасида (-48, -52, -56, -56, -60, -64, -68, -72, -80 ва +80 кг.), шунингдек жанговар самбо бўйича ҳам 9та (-52, -57, -62, -68, -74, -84, -90, -100 ва +100 кг.) вазн тоифаларида ўз омадини синаб кўради. Беллашувларда бир неча бор жаҳон ва Европа чемпионлигини қўлга киритган спорт усталари ҳам иштирок этади.

photo5213266441468488096.jpg

Нуфузли мусобақада Роман Шакиров мураббийлигида 9 нафар спортчимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Эркаклар:

- 62 кг: Давлатжон Ҳамроев

- 68 кг: Тимур Худойқулов

- 74 кг: Аббос Жалолов

- 90 кг: Неъмат Ёқубов

Аёллар:

- 52 кг: Зуҳрахон Маъмуржонова

- 60 кг: Зарнигор Ўрмонова

Жанговар самбо:

- 74 кг: Истам Қудратов

- 82 кг: Бекзод Нурматов

+ 100 кг: Ҳакимжон Исмоилов

image.png

Маълумот учун, 1983 йилда “А” тоифа даражаси берилган мазкур мусобақа ғолиблари халқаро тоифадаги спорт устаси унвонига сазовор бўлади. 2009 йилдан бошлаб “Харлампиев мемориали” самбо бўйича жаҳон кубоги ва суперкубоги босқичлари орасида энг нуфузлиси, дея тан олинган. 2015 йилдан эса мазкур турнир самбо бўйича расмий ва ягона жаҳон кубоги ҳисобланади.

ЎзА
2 058