Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.04.2017 17:58 Чоп этиш версияси

Самарқандликлар – чемпион

Наманганда 1998-2000 йилларда туғилган қизлар ўртасида гандбол бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон гандбол федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Андижон, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан 8 жамоа баҳслашди.

Вилоят марказидаги спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган мусобақада Нукус жамоасини 33:26, сурхондарёлик тенгдошларини 30:23 ҳисобида мағлубиятга учратган наманганлик ёшлар гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади. Андижон вилояти жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди.

Ҳал қилувчи учрашувда андижонлик гандболчилардан 29:27 ҳисобида устун келган Самарқанд вилояти терма жамоаси чемпион бўлди. Қашқадарё вилояти жамоасини 23:21 ҳисобида мағлубиятга учратган наманганлик қизлар бронза медали билан тақдирланди.

Чемпион бўлган Самарқанд вилояти жамоаси сафида энг яхши ўйин кўрсатган касб-ҳунар коллежларининг битирувчи қизларига мамлакатимиз олий ўқув юртларига имтиёзли кириш ҳуқуқини берувчи йўлланмалар берилди.

Акрамжон Сатторов, ЎзА
1 436






Все о погоде - Pogoda.uz