ЎзА Ўзбек

16.02.2020 Чоп этиш версияси

Самарқандда Ўзбекистон чемпионати якунига етди

Самарқандда Ўзбекистон чемпионати якунига етди

Самарқанд вилоятида жорий йилнинг 13-16 февраль кунлари спортнинг самбо, жанговар самбо, карате турлари бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионати якунига етди.

Мазкур мусобақаларда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимлари ҳам иштирок этишди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, мусобақа якунига кўра самбо ҳамда жанговар самбо бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходими катта сержант Бекзод Ахмедов 100+кг вазнда фахрли 2-ўринни қўлга киритган бўлса, сафдор Фурқат Рўзиев 82 кг вазнда Республикада тенгсиз деб топилди.

photo_2020-02-16_19-17-55.jpg

Спортнинг Карате-До тури бўйича ўтказилган баҳсларда кичик сержант Фариз Рауфовга тенг рақиб топилмади, у фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

Умумий ҳисобда мазкур мусобақада вилоят Ички ишлар бошқармасидан 5 нафар ходим иштирок этиб, битта 2-ўрин, иккита 1-ўринни қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз мазкур мусобақада барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа спорт клублари спортчилари иштирок этишди.

2 657
ЎзА