ЎзА Ўзбек

08.08.2019 13:45 Чоп этиш версияси

Самарқандда ёшлар ўртасида “Чарм тўп” беллашуви бўлиб ўтмоқда

Самарқандда ёшлар ўртасида “Чарм тўп” беллашуви бўлиб ўтмоқда

Маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилаётган анъанавий “Чарм тўп” футбол мусобақасининг Самарқанд шаҳар босқичи якунланди.

Ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, истеъдодли ёш спортчиларни аниқлаш мақсадида ташкил этилган мусобақада қуйи босқичда ғолибликни қўлга киритган тўққиз жамоа қатнашди.

photo5357157243272932556.jpg

Қизғин курашларга бой ўтган ўйинларнинг финалида шаҳардаги Хўжа саҳат ва Мақсуд Шайхзода маҳаллалари ёшлари майдонга тушди. 

Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақтларида ғолиб жамоа аниқланмагач, футболчилар пеналтилар сериясида ўз омадларини синаб кўрди. Бу “лотерея”да Хўжа саҳат маҳалласи ёшларининг қўли баланд келди – 5:4. Шу тарзда улар мусобақанинг вилоят босқичига йўлланма олди.

Вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларида ҳам 10 августгача ғолиблар аниқланади ва сўнгра улар вилоят босқичида беллашади. Ой якунида эса вилоятнинг энг кучли жамоаси беллашувнинг республика босқичида қатнашади.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА
1 091