Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.03.2017 16:51 Чоп этиш версияси

Саломатликнинг муҳим гарови

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан «Спорт – саломатлик гарови» шиори остида ўтказилаётган республика спартакиадаси турли соҳа ходимлари ўртасида спортни оммалаштириш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни таъминлаш орқали уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан ўтказилган спартакиаданинг шаҳар босқичида иштирокчилар спортнинг шахмат, шашка, сузиш, бадминтон, стол тенниси ва волейбол турлари бўйича ўз маҳоратини синовдан ўтказди.

Эркаклар ўртасидаги мусобақаларда Равшан Ёқубов, Раҳим Мусажонов, Рустам Шавкатов, Ҳамзабек Юсупов, Чори Шерданов, хотин-қизлар ўртасидаги баҳсларда Екатерина Морозова, Юлия Петлякова, Наталья Леванова, Лазиза Муҳримбаева, Юлдуз Шохўжаева сингари иштирокчилар ғолибликни қўлга киритди.

– Доимо жисмонан ва руҳан соғлом бўлиб юришда спортнинг аҳамияти беқиёс, – дейди Р.Ёқубов. – Бу каби мусобақалар аҳолини соғлом турмуш тарзига кенг жалб қилиш, биз иштирокчиларни янги марралар сари илҳомлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Мусобақада турли номинациялар бўйича ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Байрам Айтмуродов, ЎзА
3 310






Все о погоде - Pogoda.uz