Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.03.2017 16:25 Чоп этиш версияси

Саломатлик – бебаҳо бойлик

Саломатлик – бебаҳо бойлик Нукусда спортнинг оммавийлигини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида турли соҳа ходимлари ўртасида спартакиада мусобақалари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида ўтказилаётган спорт байрами иштирокчилари спортнинг шахмат, шашка, сузиш, бадминтон, стол тенниси ва волейбол турлари бўйича баҳслашди.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси У.Жалменов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши мутахассиси Т.Абдухолиқов ва бошқалар мамлакатимизда спортнинг оммавийлигини ошириш, меҳнат жамоалари, айниқса, аёлларни спортга кенг жалб этиш, шу орқали аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

– Мусобақаларда 15 жамоа таркибида 250 га яқин ҳаваскор спортчи қатнашди, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими бошлиғи Ж.Аяпов. – Улар орасидан энг кучли, эпчил ва чаққон спортчилар ғолибликни қўлга киритди.

Аёллар ўртасидаги шахмат мусобақасида Беруний тумани 38-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Нигора Қурбонбоева, шашка бўйича Нукус шаҳридаги 16-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Гулжаҳон Мамутова, стол тенниси бўйича Амударё туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббияси Ҳамида Ражабова, бадминтон беллашувида Нукусдаги 29-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Гулжамол Ўтеулиева, сузиш бўйича Хўжайли туманидаги Меҳрибонлик уйи тарбиячиси Тамара Мирсайзиянова биринчи ўринни эгаллади.

Эркаклар ўртасидаги мусобақаларда шахмат бўйича Нукус туманидаги Каттагар-Бўзатов ирригация тармоқлари бошқармаси ходими Мурат Болтабоев, шашка бўйича Амударё туманидаги 11-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Алишер Собуров, стол тенниси мусобақасида Чимбой туманидаги 41-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Ўролбой Мадрейимов, бадминтон бўйича Нукусдаги 2-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Асқар Орзибеков, сузиш бўйича Кегейли туманидаги Халқобод агросаноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Озод Ўтепбергенов ғолибликни қўлга киритди.

Волейбол мусобақасида Қўнғирот тумани жамоаси биринчи, Амударё тумани жамоаси иккинчи, Шуманай тумани жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Мусобақада турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
1 543






Все о погоде - Pogoda.uz