ЎзА Ўзбек

12.06.2019 10:35 Чоп этиш версияси

Салоҳнинг издошлари бизга чўт эмас ёхуд олимпиячиларимиз яна Мисрдан устун келди

Салоҳнинг издошлари бизга чўт эмас ёхуд олимпиячиларимиз яна Мисрдан устун келди

Хабар берганимиздек, ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бирга мамлакат олимпиячилари ҳам ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди.

Любинко Друлович шогирдлари мазкур йиғин доирасида Миср олимпиячиларига қарши иккита ўйин ўтказди ва қувонарлиси, ҳар икки баҳс ҳам вакилларимизнинг ғалабаси билан якун топди. Бундан хулоса қиладиган бўлсак, бугунги кунда жаҳон футболининг ёрқин юлдузига айланган ҳамда “Олтин тўп” соврини учун курашда фаворитлар қаторида эътироф этилаётган мирслик Муҳаммад Салоҳнинг издошлари бизга чўт эмас эканда.

photo5190467689909430822.jpg

Маълумки, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келгуси йилнинг январь ойида Таиланд давлатида ўтказиладиган U-22 Осиё чемпионатига қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Ушбу мусобақа бир вақтнинг ўзида Токио-2020 олимпиадасига саралаш вазифасини ўтаб беради. Шу боис ЎФА олимпиячиларимизга барча зарур шароитларни яратиб бериш ва кучли спарринг-рақибларга қарши ўртоқлик ўйинларини ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Миср олимпия терма жамоасига қарши кечган иккита ўртоқлик учрашуви бунга ёрқин мисол бўлади.

photo5190469592579943047.jpg

Кеча Намангандаги Марказий стадионида ўтказилган учрашув голларга бой бўлиб, унда ҳамюртларимиз 3-2 ҳисобидаги қийин ғалабага эришди. Учрашувни кўтаринки руҳда бошлаган олимпиячиларимиз 17-дақиқада ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлса, 66-дақиқага келиб ҳисоб йирик – 3:0 кўринишини ҳосил қилди. Шундан кейин Друлович шогирдлари хотиржамликка берилди чоғи ўз дарвозаларидан иккита тўп ўтказиб юборди ва қийинчилик билан ғалабани ўз қўлларида сақлаб қолди.

Терма жамоамиз таркибида киритилган голларга Ислом Қобилов, Азизжон Ғаниев ҳамда Бобур Абдухолиқов муаллифлик қилди.

photo5190469592579943048.jpg

Ўзбекистон о.т.ж. – Миср о.т.ж. – 3:2 (1:0)
11 июнь, Наманган, «Марказий» стадиони

Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Иброҳим Исмоилов (барчаси Ўзбекистон).

Голлар: Исломжон Қобилов (17-пен.), Азизжон Ғаниев (58), Бобур Абдихолиқов (66) – Аҳмад Ёсир (82), Муҳаммад Абдулсалом (90+4).

photo5190469592579943045.jpg

Ўзбекистон о.т.ж.: Умид Эргашев, Ислом Қобилов, Дилшод Саитов, Азиз Ғаниев (Абдулла Абдуллаев 90+2), Шароф Муҳитдинов, Нурилло Тўхтасинов (Жасур Жалолиддинов 83), Бобур Абдихолиқов (Асадбек Собиржонов 70), Миржаҳон Мираҳмадов (Шоҳруҳ Абдураҳмонов 90), Аброр Исмоилов, Ҳусниддин Ғофуров, Санжар Қодирқулов (Аббос Ғуломов 75)
Миср о.т.ж.: Муҳаммад Собҳи, Карим Яҳё (Аҳмад Саид 46), Осама Жалол, Муҳаммад Собир (Муҳаммад Айман 73), Носир Маҳер, Мустафо Муҳаммад, Аҳмад Рамазон, Муҳаммад Содиқ (Муҳаммад Абдулсалом 31), Аммар Ҳамди, Салоҳ Муҳсин, Муҳаммад Ғанан.

ЎзА
2 523