ЎзА Ўзбек

02.03.2020 Чоп этиш версияси

Саида Маҳмудова Дохадан теннисни ривожлантириш ғоялари билан қайтади

Саида Маҳмудова Дохадан теннисни ривожлантириш ғоялари билан қайтади

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида “Стол тенниси ҳамма учун, ҳаёт учун“ шиори остида халқаро форум бўлиб ўтмоқда.

Форумда Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова ҳам иштирок этмоқда.

Тадбирда Олимпия ўйинлари туркумидан жой олган стол теннисини Осиё давлатлари ўртасида янада оммалаштириш мақсадида ишлаб чиқилган Осиёда стол теннисини ривожлантириш стратегияси асосида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Жорий йилда Японияда ўтадиган Олимпия ўйинларининг стол тенниси мусобақаларини юқори савияда ўтказиш ва Францияда ўтиши кутилаётган Олимпиадага тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Форумда Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Эрон каби стол тенниси яхши ривожланган мамлакатлар терма жамоалари тажрибасини оммалаштириш бўйича ҳам таклифлар берилди.

2 706
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА