ЎзА Ўзбек

16.10.2012 17:06 Чоп этиш версияси

Сафардаги муҳим ғалаба

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2014 йили Бразилияда бўладиган жаҳон чемпионатига чиқиш учун ўтказилаётган Осиё саралаш мусобақаси доирасида Қатар футболчиларини 0:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Миржалол Қосимов шогирдлари саралаш турнирининг ҳал қилувчи босқичида “А” гуруҳида тўртинчи тур учрашувини Доҳа шаҳрида Қатар миллий терма жамоасига қарши ўтказди.

Учрашув мезбонлар устунлигида бошланган бўлса-да, ҳамюртларимиз қисқа фурсатда ташаббусни ўз қўлига олди. Бунинг самарасида 13-дақиқада Акмал Шораҳмедов оширган тўпни Санжар Турсунов рақиб дарвозасига аниқ йўллади. Ўйиннинг иккинчи ярмида Қатар футболчилари ҳужумга зўр берган бўлса-да, ҳисоб ўзгармай қолди.

Муҳим учрашувда зафар қучган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг очколари сони бештага етди. Футболчиларимиз навбатдаги учрашувни
14 ноябрь куни сафарда Эрон миллий терма жамоасига қарши ўтказади.


ЎзА, Зоҳир Тошхўжаев
9 104