Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.03.2018 18:40 Чоп этиш версияси

Сабина ва Севилдан ажойиб ғалаба

Сабина ва Севилдан ажойиб ғалаба Хитойда Халқаро теннис федерацияси – ITF томонидан ўтказилаётган турнирда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова чорак финалдан муваффақиятли ўтди.

Сабина Шарипова мусобақанинг ярим финал йўлланмаси учун ўтган ўйинда хитойлик Ао Гаига қарши кортга чиқиб, 7:6, 5:7, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди у финалга чиқиш учун гонконглик Жан Лин билан куч синашади.

Қозоғистонда ўсмирлар ўртасида ўтаётган турнирда ёш теннисчимиз Севил Йўлдошева россиялик Анжела Браимни 7:5, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва иккинчи даврада яна бир рус теннисчиси Алина Лебедевага қарши кортга чиқади.

ЎзА
13 421