ЎзА Ўзбек

10.01.2019 16:44 Чоп этиш версияси

Сабина учун Австралия очиқ чемпионати тугади, энди умидимиз Истоминдан

Сабина учун Австралия очиқ чемпионати тугади, энди умидимиз Истоминдан

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли аёл теннисчиси Сабина Шарипова Мельбурнда давом этаётган Австралия Очиқ чемпионатининг саралаш босқичидаги иштирокини якунлади.

Саралаш босқичининг илк даврасида ҳамюртимиз мезбон теннисчи Александра Божович устидан 6:4, 6:0 ҳисобларида ғалабага эришганди. Бироқ, учинчи даврада Шарипова италиялик Мартина Тревизанга қарши кечган ўйинда 6:3 ва 7:5 ҳисобларида имкониятни бой берди. Энди Мартина асосий тўр йўлланмаси учун хитойлик Чжу Линга қарши кортга тушади.

“Катта дубулға” туркумига кирувчи йилнинг дастлабки мусобақаси – Австралия очиқ чемпионатида энди юртдошимиз Денис Истоминга мухлислик қиламиз. Бироқ, унга ҳам осон бўлмаслиги аниқ. Боиси Денис мусобақанинг асосий тўр биринчи даврасида Австралия очиқ чемпионатининг амалдаги ғолиби (у мусобақада 6 маротаба бош совринга эга чиққан), айни вақтда дунё рейтингида 3-ўринни эгаллаб турган швейцариялик Рожер Федерерга қарши кортга тушади. Биз бўлажак ўйинда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчисига омад тилаб қоламиз.

Отабек Эшмаматов, ЎзА
1 856