ЎзА Ўзбек

28.02.2018 14:38:47 Чоп этиш версияси

Сабина Шарипова чорак финалда

Хитойда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова Халқаро теннис федерацияси – ITF томонидан ташкил этилаётган турнирнинг чорак финалига йўл олди.

Мусобақанинг илк даврасида Сабина хитойлик Сун Зиюни 6:3, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, иккинчи даврада яна бир мезбон теннисчи Шуо Фенгни ҳар иккала сетда 6:3 ҳисобида ғолиб бўлди.

Шу тариқа Сабина Шарипова чорак финалда хитойлик Ао Гаи ва Шуюе Ма учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.