ЎзА Ўзбек

03.10.2019 Чоп этиш версияси

Сабина Шарипова Туркияда бош совринни кўзламоқда

Сабина Шарипова Туркияда бош совринни кўзламоқда

Туркиянинг Анталия шаҳрида теннис бўйича хотин-қизлар ўртасида соврин жамғармаси 15 минг АҚШ доллари бўлган турнир ўтказилмоқда.

Унда мамлакатимиз шарафини Сабина Шарипова ҳимоя қилмоқда. Сабина мусобақадаги илк учрашувини польшалик Вероника Фальковскаяга қарши ўтказди.

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси ушбу учрашувда 6:3, 6:1 ҳисобида ғалаба қозониб, иккинчи даврада россиялик Мария Ткачёвага қарши кортга чиқадиган бўлди.

2 903
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА