ЎзА Ўзбек

15.01.2020 Чоп этиш версияси

Сабина Шарипова мусобақани ғалаба билан бошлади

Сабина Шарипова мусобақани ғалаба билан бошлади

Туниснинг Монастир шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган халқаро турнирни ҳамюртимиз Сабина Шарипова ғалаба билан бошлади.

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси мазкур мусобақанинг илк босқичида германиялик Ромй Коелзерни 6:2, 6:1 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа чорак финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда С.Шарипова хитойлик Кюнвен Занг билан ўзаро куч синашадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Сабина ўтган ҳафтада Тунисда бўлиб ўтган мусобақанинг яккалик баҳсларида бош совринни қўлга киритган эди.

5 189
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА