Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.09.2017 14:43 Чоп этиш версияси

Сабина Шарипова халқаро турнир ғолиби

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова Хитойда ўтказилган халқаро турнирнинг жуфтлик баҳсларида бош совринни қўлга киритди.

Сабина беларуслик Лидия Морозова билан биргаликда финал учрашувида мезбон теннисчилар Хиню Жианг ва Кюнху Тангни 6:2, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шунингдек, С.Шарипова мусобақа ярим финалининг яккалик баҳсларида АҚШ вакиласи Бернарда Перани 6:4, 7:6 ҳисобида енгди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди у мусобақанинг финал баҳсида жуфтликдаги шериги, беларуслик Лизия Морозовага қарши кортга чиқади.

Халқаро теннис федерацияси томонидан Грузияда ўтказилаётган мусобақада яна бир истеъдодли теннисчимиз Нигина Абдураимова ярим финалда словакиялик Виктория Кузьмова устидан зафар қучиб, финалда россиялик Анна Калинская билан учрашадиган бўлди.

Жавохир Тошхўжаев, ЎзА
2 617






Все о погоде - Pogoda.uz