ЎзА Ўзбек

10.01.2020 Чоп этиш версияси

Сабина Шарипова чорак финалга чиқди

Сабина Шарипова чорак финалга чиқди

Мамлакатимизнинг энг кучли аёл теннисчиси Сабина Шарипова Туниснинг Монастир шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган турнирнинг яккалик баҳсларида чорак финалга чиқди.

Сабина Шарипова асосий турдаги иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлади. Теннисчимиз ушбу босқичда словакиялик Ингрид Вожчинакова билан рақобатлашиб, якунда 6:1, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа 1/4 финал йўлланмасини қўлга киритган Сабина, энди ярим финал остонасида франциялик теннисчи Виктория Мунтинга қарши кортга чиқадиган бўлди.

Афсуски, Сабина Шарипова мусобақанинг жуфтлик баҳсларида Виктория Мунтин билан бирга иштирок этиб, чорак финал босқичида имкониятни бой бериб қўйди.

1 480
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА